УЕФА ЕЧЛ финалини бошқариб борувчи ҳакамни тайинлади.

Ташкилот расмий сайтида маълум қилинишича, 28 май куни Милан шаҳрида «Атлетико» ва «Реал» жамоалари ўртасида ўтказиладиган финал баҳсида Марк Клаттенбург бошчилигидаги инглиз ҳакамлари бўлинмаси ишлайди.

Клаттенбургга қанотларда Саймон Бек ва Жейк Коллин ёрдам беради, дарвозалар ортидаги ҳакамлар эса – Энтони Тэйлор ва Андре Марринер.

Ўйиннинг тўртинчи ҳаками этиб венгриялик Виктор Кошшой номи белгиланган. Ўйиннинг захирадаги ёрдамчи ҳаками англиялик Стюарт Берт бўлади.