ЕИ ва Туркия ўртасидаги 13 май кунига белгиланган олий даражадаги учрашув бекор қилинди

Жаҳон 10 Май 2016 2485

ЕИ ташқи алоқалар хизмати вакиласи Майя Косьянчичнинг Брюсселда бўлиб ўтган матбуот анжуманида баёнот беришича, Европа иттифоқи ва Туркия ўртасидаги олий даражадаги учрашув бекор қилинган. У 13 майда бўлиб ўтиши керак эди. 

"Олий даражадаги мулоқот 13 майга белгиланган эди. Аммо у бошқа муддатга кўчирилди. Мазкур қарор биргаликда қабул қилинди", - деган Косьянчич, учрашув муддати тўғрисида маълумот йўқлигини айтар экан. 

Косьянчичнинг сўзларига кўра, бекор қилинган учрашув кун тартибида, расмий Анқаранинг ЕИга аъзо бўлиш жараёни ва виза либераллашуви каби долзарб масалалар ўрин олган эди.

Кўпроқ янгиликлар