Эрон мудофаа вазири Ҳусайн Деҳқон эронлик ҳарбийлар томонидан баллистик ракеталар синови ўтказилгани ҳақидаги хабарни рад этди, деб хабар бермоқда Fars агентлиги.

"Охирги вақт биз 2 минг км лик масофага эга ҳеч қандай ракета учирмаганмиз", деб айтди вазир.

Бироқ шу билан бирга вазир Эроннинг ракета дастури ривожланишда давом этаётганини таъкидлаб ўтди.

Аввалроқ Эронда баллистик ракета синови муваффақиятли ўтказилгани маълум қилинганди.