Германиянинг Кёльн шаҳридаги Urban Burgery ресторани ўз таомномасига «Эрдўған-бургер» бургерини киритгани учун фаолиятини таҳдид остида қолдирди ва вақтинчаликка ёпилди. Бу ҳақда The Local хабар тарқатган.

Қайд этилишича, Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған шарафига номланган таом ресторан мижозларига апрель ойи охиридан бошлаб таклиф этиб келинаётганди. Бу таом "иштаҳа очувчи ва ширадор", "эчки сутидан тайёрланган пишлоқ билан" иборалари орқали кенг равишда реклама қилинди.

Кейинроқ айтилишич, ресторан раҳбарияти бу таом орқали телебошловчи Яна Бемерманнинг Эрдўғанни ўз шеърида айблаб чиқишига ишора қилинган.

Аввалига «Эрдўған-бургер» жуда машҳур бўлиб кетган, у ҳақда маҳаллий нашрларда ҳам ёзилган. Кўп ўтмасдан рестораннинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига таҳдидона хабарлар кела бошлаган. Натижада, раҳбарият ходимларнинг хавфсизлигини ўйлаган ҳолда ресторанни вақтинчаликка ёпишга қарор қилган.

Бемерман 31 март куни Neo Magazin Royale дастури эфирида Туркия етакчисига қаратилган ҳақоратли шеърни ўқиб берди. Унда Эрдўған мамлакатдаги курдлар ва христианларнинг зулмкори сифатида тасвирланган. Шунингдек, унинг мухолифатчи журналистларга муносабати қаттиқ танқид остига олинган. Натижада Германия ташқи ишлар вазирлиги Анқарадан бошловчига нисбатан ҳуқуқий чоралар кўриш сўралган оғзаки нота олди.

Бундан олдинроқ, Эрдўғон уни ҳақорат қилган телебошловчини қўллаб-қувватлагани учун Axel Springer концерни раҳбари Матиас Депфнерни судга бергани хабар қилинганди.