Хитой раҳбари Шимолий Корея раҳбарини қутлади

Жаҳон 10 Май 2016 7078

Хитой Халқ Республикаси раҳбари Си Цзиньпин Корея Халқ Демократик Республикаси раҳбари Ким Чен Инни Корея етакчи Меҳнат партияси раислиги қайта сайланганлиги билан муборакбод этди. Бу ҳақда Хитой нашрларига таянган ҳолда "Интерфакс" агентлиги хабар қилди. 

Хитой раҳбари ўз табрик номасида “анъанавий дўстлик алоқалари иккала томон учун ҳам хазина” эканини билдирди. 

Шунингдек, Си Цзиньпин бутун Корея халқига КМП раҳбарлигида социализм йўлида янги муваффақиятлар тилади.

Кўпроқ янгиликлар