Кувайт барча аҳолиси ДНК таҳлили топширадиган биринчи мамлакат бўлади

Жаҳон 10 Май 2016 10374

Кувайтда ДНК-таҳлилнинг мажбурийлиги тўғрисида қонун қабул қилиниши кутилмоқда. Маълум қилинишича, бунга рози бўлмаганларни йирик жарима тўлови ёки бир йиллик қамоқ жазоси кутади.

Кувайтнинг барча аҳолиси ҳамда бу мамлакатга ташриф буюрувчилар ДНК-таҳлили топширишига тўғри келади, унинг натижаларидан терроризм билан курашиш бўйича маълумотлар банкини яратишда фойдаланилади. Бу ҳақида Science Alert! хабар берди

Барча фуқаролардан ДНК намуналарини олиш мақсадида ҳукумат бир неча мобил марказларни бунга жалб этишни режалаштирмоқда: Кувайтда тўрт миллиондан ортиқ аҳоли яшайди, уларнинг 75 фоизи - хорижликлар. Хориждан келганлар самолётдан тушиши билан аэропортда ДНК-таҳлил (қон ва сўлак намунаси) топширади.

ДНК-тестдан бош тортганларни 33 минг доллар миқдорида жарима тўлови кутмоқда. Жаримадан бош тортганларга эса бир йиллик қамоқ жазоси тайинланади. 

Ҳукуматнинг бу қарори амалда тўлиқ қўлланса, Кувайт барча аҳолиси ДНК-таҳлил топширадиган биринчи мамлакат бўлади. 

Ҳукумат вакилларининг ишонч билдиришича, мазкур маълумотлар базасидан бирорта маълумот ташқарига чиқса, қатъий жазо муқаррар, қонунбузарни 7 йилга озодликдан маҳрум қилишлари мумкин.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 30724 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16873 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 66348 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 57557 Жамият
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 2233 Жаҳон
Самарқанд вилоятида 6 миллион доллар қийматидаги трансформаторлар ишга туширилди
Трамп: Ким Чен Ин АҚШни ҳурмат қилишни бошлади
10:30 3095 Жаҳон
Шайхонтоҳур туманидаги қасддан одам ўлдириш фош этилди
10:27 2725 Жамият
Фарғонада ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган халқ таълими мудираси ишдан олинди
Тожикистон-Хитой товар айланмаси 3 йилдан сўнг 3 млрд долларга етади
10:18 714 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар