Гиза пирамидалари ҳудудида куннинг қоронғу қисмида хусусий тадбирларни ўтказишга ижозат берилди. Мисрнинг тарихий обидалар ва маданий ёдгорликлар вазирлиги шундай қарор чиқарди. Бу ҳақида РИА "Новости" хабар беради.

Бир кечалик тадбир нархи 60 минг Миср фунтини ташкил қилади (деярли 7 минг доллар).

Бундан ташқари, мамлакат ҳукумати сайёҳлик операторларининг кечқурунлари музейларнинг очиқ бўлиши таклифини қабул қилди. Масалан, Қоҳира музейи пайшанба ва якашанба кунлари соат 17:30дан 21:00гача фаолият кўрсатади. 

Музейга кечки пайт ташриф буюриш хорижлик сайёҳ учун 120 Миср фунтига (13,5 доллар) тушади. Бу кундузги вақтга нисбатан қимматроқ, лекин кечки пайт музейга саёҳат уюштиришни хоҳловчиларга машҳур кўргазма мажмуасига кириш имкони беради.

Кўрилган чора-тадбирлар Мисрнинг сайёҳлик соҳасини бирмунча жонлантириши кутилмоқда.