ОАВ: Барак Обама 27 май куни Хиросимага ташриф буюриши мумкин

Жаҳон 10 Май 2016 3762

АҚШ давлат раҳбари Барак Обама 2016 йил 27 май куни 1945 йил августида Япониянинг атом бомбаси ташланган Хиросима шаҳрига ташриф буюриши мумкин. NHK телеканалининг хабар қилишича, Америка томони япон маъмуриятини шу ҳақда огоҳлантирган.

Япония бош вазири Синдзо Абэ Обама қарорини олқишлаб, ўз қароргоҳида махсус чиқиш қилган.

У жонли эфирда узатилган матбуот анжуманида "Мен АҚШ президентининг Хиросимага бориш тўғрисидаги қарорини олқишлайман", - дея баёнот берган.

Қайд этилишича, гарчи ушбу хабар расман япон ва америка томонидан тасдиқланмаган бўлсада, бош вазир Абэ 26-27 май кунлари Миэ префектурасида бўлиб ўтадиган "катта еттилик" саммити якунлангач, Обама билан Хиросимага бориш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Айтиш жоизки, Хиросима ва Нагасаки ҳокимияти бир неча ўн йиллардан бери АҚШ давлат раҳбарларини шаҳарларга етказилган зарар кўламининг бевосита гувоҳи бўлишга чорлаб келади.

Кўпроқ янгиликлар