ОАВ: "Лестер" хўжайини футболчиларга казинода сарфлаши учун 10 минг фунтдан пул берди

Спорт 10 Май 2016 2501

"Лестер" жамоаси футболчилари клуб хўжайини Вишая Шривадданапрабхадан мавсум чемпионлигини казинода нишонлаш учун 10 минг фунтдан мукофот олган. Бу ҳақда The Daily Mirror хабар тарқатган.

Қайд этиш керакки, Шривадданапрабха бундан аввал ҳам бир неча марта ўз сахийлигини намойиш этганди.

Мавсумнинг 32-турида, "Саутҳемптон"га қарши учрашув арафасида Шривадданапрабханинг туғилган куни муносабати билан майдонга ташриф буюрган мухлисларнинг ҳар бирига 1 бутилкадан пиво ёки сув ҳамда ширинликлар тарқатилганди.

36 турдан кейин, "Челси" ва "Тоттенҳэм"нинг ўзаро ўйинида 262 ҳисобида дуранг қайд этилиши эвазига муддатидан олдин мавсум чемпионига айланган жамоа футболчиларининг ҳар бирига мукофот тариқасида "Мерседес" автомобиллари берилди. Шунингдек, жамоа футболчилари таътил вақтида Лас-Вегасга саёҳат қилиши ташкиллаштирилади.

Мавсум якунларига кўра, "Лестер" 93 млн фунт стерлинг (136 млн доллар) маблағ ишлаб олади. Шундан 54 млн фунтлик қисми ўйинларнинг  телетрансляцияси ҳуқуқлари сотилиши эвазига, 14 млн фунт эса Sky ва BT Sport телекомпанияларидан жамоанинг 16 учрашувини телевидение орқали намойиш этганлик учун, шунингдек 25 млн евро турнирдаги ғалаба бонуси сифатида олинган.

"Лестер" мавсумнинг охирги ўйинини 15 май куни сафарда "Челси"га қарши ўтказади.

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 52855 Жамият
Олти йил фалажликда: фарғоналик она қисмати аслида қандай бўлган эди?
15:46 / 15.08.2017 65246 Жамият
Президентнинг тўйлар ҳақидаги сўзлари яна нотўғри талқин қилинди
15:15 / 15.08.2017 160589 Жамият
Тошкентдаги янги халқаро мактаб ва болалар боғчасига қабул эълон қилинди
11:17 / 15.08.2017 26693 Жамият
Бизнес-омбудсман президент девонида жойлаштирилади
Араблараро урушлар: замонавий дунёда араб мамлакатлари ўртасида бўлиб ўтган бешта йирик қуролли тўқнашув
18:09 5 Жаҳон
Кун фотоси: Озодбек Назарбеков Бишкекдаги ҳукуматлараро комиссияси мажлисида
Парвоз хавфсизлигини бузганлик учун жарималар қайта кўриб чиқилади
Тереза Мэй Трампнинг Шарлотсвилл бўйича позициясини танқид қилди
17:57 250 Жаҳон
Марказий банк 50 мингталик банкнотлар муомалага чиқарилишига шарҳ берди
Кўпроқ янгиликлар