ОАВ: Туркияда Су-24 учувчиси қотиллигида гумонланган шахсдан айбловлар олиб ташланди

Жаҳон 10 Май 2016 2944

Туркия прокуратураси россиялик учувчининг тахминий қотили — Алпарслон Челикдан барча айбловларни олиб ташлаган. Бу ҳақда прокуратурадаги манбасига асосланган ҳолда Daily Sabah хабар тарқатган.

Бундан олдинроқ, 9 май куни Челикнинг адвокати Мурот Устунтоғ прокуратура Челикка айбловлар илгари сурмаётгани ҳақида маълум қилганди.

"Ҳимоячимни айблаш учун асослар етарли эмас, деб топилгани учун, Туркия ҳукумати ундан айбларни олиб ташлашга қарор қилди", — деган у.
Шу билан бирга, Челикнинг ноқонуний равишда қурол сақлаши ва олиб юриши юзасидан тергов ишлари давом этаётганини айтиб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, Туркиянинг F-16 русумли ҳарбий қирувчи самолёти 2015 йилнинг 24 ноябрида Сурия ва Туркия ҳаво чегарасини бузиб ўтишда айблаб Россиянинг Су-24 русумли бомбардимончи самолётини уриб туширди. Учувчилар катапульта қилинган, аммо асосий учувчи Олег Пешков ҳудуддаги туркман жангчилари томонидан ердан туриб ўққа тутилган. Иккинчи учувчи асирга олинган, кўп ўтмасдан Сурия ҳукумати ҳарбийлари ёрдамида у озод қилиниб, Хмеймимга қайтарилганди.

Орадан кўп ўтмай Алпарслон Челик ўзининг ушбу қотилликка алоқадорлиги ҳақида оммага маълум қилган эди.

Апрель ойи бошида Челик Туркия ғарбидаги Измир шаҳрида ноқонуний равишда қурол сақлаш ва олиб юришда айбланиб, ҳибсга олинганди. Тергов давомида Челик жангарилар гуруҳи бошлиғи сифатида ушбу ҳодиса учун масъулиятни ўз зиммасига олганини, шахсан ўзи россиялик ҳарбий хизматчини ўққа тутмаганини ва бу борада ҳеч қандай буйруқ бермаганини маълум қилди.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 8721 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 42747 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 68985 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 40097 Lifestyle
КХДР Хитойдан озиқ-овқат маҳсулотлари импортини бир неча баробарга оширди
14:48 31 Жаҳон
Африканинг энг бой одами АҚШ ва Европага 50 млрд доллар сармоя киритади
14:46 299 Жаҳон
Мирзиёев Қозоғистон мудофаа вазири билан ҳарбий ҳамкорликни муҳокама қилди
Януковичга давлат томонидан тақдим этилган адвокат уни ҳимоя қилишдан бош тортди
13:32 2013 Жаҳон
Ўктам Барноев: Бухорода 500 дан ортиқ диний зиёрат қадамжолари бор
Хитой Россияга ўз ҳудудида янги АЭС қуришни таклиф қилди
13:07 2858 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар