Обама Суриядан экспонатлар олиб киришни чекловчи қонунни имзолади

Жаҳон 10 Май 2016 1695

Оқ уй матбуот котиби Жош Эрнест АҚШ президенти Барак Обаманинг Суриядан археологик экспонатлар олиб киришни чекловчи қонунни имзолагани тўғрисида маълум қилди. Бу ҳақида РИА "Новости" хабар беради.

Конгресс томонидан қабул қилинган қонун давлат раҳбаридан Суриядан археологик ва этнографик буюмларни олиб киришни чеклашга доир чора кўришини талаб қилади.  

Бундан аввал Эрмитаж директори Михаил Пиотровский Санкт-Петербург музейи ЮНЕСКО ташкилотининг ИШИД террорчилари томонидан вайрон этилган Сурияга тегишли қадимий Пальмира шаҳри қиёфасини тиклаш бўйича барча тадбирларида қатнашишини билдирганди.

Кўпроқ янгиликлар