Ободлик маҳалладан бошланади

Жамият 10 Май 2016 3277

Фаровонликка интилиш, ўзи яшаётган жойни гўзал, файзли ва саришта қилиш халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган эзгу фазилатлардан.  
Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Ватанимизнинг бош шаҳри – Тошкентда ҳам халқимизнинг бунёдкорлик салоҳияти, маънавий қарашлари, замонавий жаҳон шаҳарсозлик ва миллий меъморлик анъаналарини ўзида мужассам этган бетимсол қурилиш-ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Кенг ва равон йўллар, саришта кўчалар, маҳобатли бинолар, сўлим хиёбонлар, кўркам майдон ва боғлар пойтахтимизга ўзгача чирой бахш этмоқда. 
Гапимизнинг мисоли тариқасида пойтахтимизнинг Яшнаобод тумани Элбек кўчаси 24/1 уй ва Ангрен шакар заводининг офиси оралиғида олиб борилган ободаонлаштириш ишини мисол қилиб келтиришимиз мумкин. Илгарилари бу ер чиқиндилар билан тўла бўлиб, ўтган кишининг кайфияти бузиларди. Ён-атрофдаги кишиларга ҳам салбий таъсир ўтказар эди. Энг ёмони экологияга зарар етказар эди. 

Халқимиз суйган санъаткор, сўз устаси Валижон Шамшиев хайирли ишга қўл уриб, мана шу майдонни ободонлаштиришга бел боғлади. Натижада ахлатхона ўрни тозаланди, текисланиб, у ерда яхши ниятла боғ барпо этиш ишлари бошланиб кетди.

- Президентимиз раҳнамолигида шаҳар ва қишлоқларимизни обод қилиш, атроф-муҳит мусаффолиги ва экологик барқарорликни таъминлаш борасида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда, - деди Валижон Шамшиев. – Биз ҳам ана шу хайирли ишларга ўз ҳиссамизни қўшиш мақсадида, эл дуоси остида шу ишларни бошлаб юбордик. 
Ободлик, гўзаллик бор жойда хотиржамлик, қут-барака бўлади. Улардан баҳра олган инсоннинг саломатлиги мустаҳкамланиб, умрига умр қўшилади. Қалбида эзгу ва хайрли ишларга рағбат ортади.

 

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 71691 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37281 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21600 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81383 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61962 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 1229 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 857 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 784 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 350 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 672 Маданият
Кўпроқ янгиликлар