Олмаотадаги даҳшатли ёнғин 46 та хонадоннинг кулини кўкка совурди

Жаҳон 10 Май 2016 5265

Олмаотада жойлашган "Юбилейний" супермаркетида юз берган ёнғин оқибатида 46 та хонадон ёниб кетди. Бу ҳақда турар-жой қўмитаси раҳбари Александра Комарова хабар берган.

Унинг сўзларига кўра, барда чиққан ёнғиндан сўнг, бино ходимлари уни ўзлари ўчиришга уринган.

Турар-жой биносида яшовчилар акимат (ҳокимият) ходимлари билан бирга ёнган хонадонларни бориб, кўздан кечирди. Зарарнинг умумий қиймати аниқланди.

Ана шундай қўрқинчи вазиятга қарамай, барча бир-бирига ёрдам берган. Ёнғин бўлаётган ҳудудни тарк этишган. Одамларнинг гувоҳлик беришича, ёнғин жуда кучли бўлган.

Ўт ўчириш хизмати ходимлари воқеа жойига етиб келиб, ишларини бошлаб юборган. Улар бинонинг олд қисмини ўчиришаётган вақт, унинг орт қисмидан одамлар кўчирилган.

Жами бўлиб, ёнғиндан 7 нафар киши қутқарилган ва 120 нафар киши кўчирилган, уларнинг орасидан 3 нафари ёш болалардир. Бир киши ис газидан захарлангани учун шифохонага ётқизилган. Ҳозирча бошқа жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот мавжуд эмас.

Воқеа жойида ўт ўчириш хизматининг 21 та техникаси ва 115 нафар ходими ишлаган. Ёнғин 1100 квадрат метрда содир бўлган. Унинг сабаблари ўрганилмоқда.

Кўпроқ янгиликлар