9 май куни одатий брифинг вақтида Пентагон матбуот хизмати раҳбари Питер Кук бу кун Иккинчи жаҳон урушида Германия устидан қозонилган ғалабанинг 71 йиллиги экани ёдидан кўтарилганини тан олди. Бу ҳақда РИА Новости хабар ёзган.

Қайд этилишича, АҚШ Мудофаа вазирлиги ўтказган брифинг вақтида бир неча баёнотлар билдирилган, аммо Ғалаба куни ҳақида эсланмаган. Журналистлар Кукка бу ҳақида эслатишган.

"Ҳа, бу тарихдаги муҳим кун, менга буни эслатганингиз учун раҳмат. Бугун кўп воқеалар бўлиб ўтди ва бу ҳақда рўйхатимда белгиланмаган экан. Лекин мен дунёнинг кўплаб мамлакатларида бу кун байрам қилинаётганини кўрдим", деган у.

Шу билан бирга у ҳеч кимни байрам билан табрикламаган.