“Шайх Зайниддин” масжиди вакиллари “Хотира ва қадрлаш” кунида хайрия тадбирлари ўтказди

Жамият 10 Май 2016 5120

Оқибат ва тотувлик бор юртда қут-барака бўлади, дейди кўпни кўрганлар. Зеро, юртимизда 9 майнинг “Хотира ва қадрлаш куни” сифатида нишонланишида ўзига хос рамзий маъно бор. Ушбу кун нафақат юрт тинчлиги, Ватан озодлиги йўлида азиз жонларини фидо қилган, юрт тараққиётига муносиб ҳисса қўшган минглаб инсонларни хотирлаш, ҳақларига дуо қилиш, шу билан бирга, яқинлар, нуронийлар, меҳр ва мурувватга муҳтож кишилар ҳолидан хабар олиш, уларнинг ёлғиз эмаслиги, доимо эътиборда эканлигини яна бир бор ҳис этишларини таъминлаш куни сифатида ҳам қалбимиздан жой олган санадир. Айнан шу байрам муносабат билан барча гўшаларда хайрия тадбирлари ўтказиб келинади.

Хусусан, “Шайх Зайниддин” жоме масжиди томонидан мунтазам равишда қатор тадбирлар, хайру эҳсонлар ташкил этилиб келинмоқда. Жумладан, жорий йилнинг 8-9 май кунлари “Хотира ва қадрлаш” кунига бағишлаб масжид атрофидаги “Исломобод”, “Оқилон”, “Боғ кўча”, “Шофайз” маҳаллаларида истиқомат қилувчи кексалар, шунингдек ногиронлар ҳолидан хабар олинди. Уларга совға-саломлар, озиқ-овқат маҳсулотлари берилди. Бу ҳақда “Шайх Зайниддин” жомеъ масжиди матбуот хизмати хабар берган.

Ташриф чоғида юрт тинчлиги, ҳуррият йўлида қурбон бўлган юртдошлар ёдга олинди. Улар ҳаққига дуои фотиҳа қилинди.

Кун янгиликлари
Талаба бўлишни истаганлар учун институтга бепул тайёрланиш имконияти яратилди
09:18 5626 Lifestyle
Ҳафта дайжести: Мирзиёевнинг Тошкент вилоятига ташрифи, солиқ соҳасидаги янгиликлар, гўшт ва унинг нархи, партиялар ХПКда...
23:47 / 23.07.2017 14573 Жаҳон
Жаҳонгир тўшакка михланиб қолмасин: 22 яшар йигит ана шундай бахтсизлик ёқасида
12:52 / 22.07.2017 76959 Жамият
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 97065 Жамият
Кобулдаги теракт учун жавобгарликни "Толибон" ўз зиммасига олди 
11:30 0 Жаҳон
Сиз сўнгги марта қачон тиббий текширувдан ўтдингиз?
11:11 646 Жамият
Ҳукумат АЖ устав капиталининг минимал миқдорига талабларни камайтириш ниятида
Ўзбекистонда молия бозорини ривожлантириш концепцияси лойиҳаси ишлаб чиқилди
Олимпия чемпиони Фелпс 100 метрга сузишда оқ акулага мағлуб бўлди
Кобулдаги теракт қурбонлари сони 24 нафарга етди
10:44 137 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар