Samsung экранда содир бўлаётган ҳодисага қараб бурилувчи телевизорлар ишлаб чиқаради

Технология 10 Май 2016 10364

Американинг савдо маркалари ва патентларни рўйхатдан ўтказиш бюроси Samsung компаниясининг патент учун аризасини чоп этди. Аризада ўйин жараёнларини кўпроқ қамраб олишга мўлжалланган телевизорни ишлаб чиқариш қайд этилган. Ҳужжатда телевизор экрандаги тезлик ва объект ҳаракатининг йўналишини бошқаришга қодирлиги кўрсатиб ўтилган.

Маълумотларга кўра, экран фильм ёки ўйиндан яхшироқ таассурот олиш учун ўз эгрилигини ўзгартира олади. Бундай технологияларга пойгали видеоўйинлар энг яхши  мисол бўла олади. 

Масалан, ўйин чоғида автомобиль ўз жойида турса ёки секин ҳаракатланишни бошласа, экран текис тураверади, бироқ дисплей ён томонларга бурилганида, кўпроқ тезланиш ва ҳаракат ҳиссини беради. Машина қайрилганида экраннинг ўша томони ҳам эгилади ва тасвир динамикасини янада кучлироқ кўрсатиш имконини беради. 

Юқоридаги таърифлардан келиб чиққан ҳолда Samsung телевизорни ўйин ишқибозлари учун махсус ишлаб чиқаришни режалаштирганини тахмин қилиш мумкин.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 97709 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 47148 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 52070 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9483 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20261 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 970 Жамият
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
02:50 372 Жамият
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 1504 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 2137 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 933 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар