Тадқиқотчилар очлик гормони бемаъни қарорларга ундашини аниқлашди

Lifestyle 10 Май 2016 3884

Швециянинг Ҳётеборг университети олимлари очлик гормони инсон қабул қиладиган қарорларга қандай таъсир ўтказиши бўйича тадқиқот ўтказишди. Илмий иш билан Neuropsychopharmacology журналида танишиш мумкин. 

Тадқиқот давомида олимлар каламушларга грелин пептид гормони қандай таъсир ўтказишини ўрганишди. Айнан грелин очлик ҳиссини уйғотади, тановул қилинадиган овқат миқдори ва ёғлар массасини оширади. 

Олимлар қўйидагича тажриба ўтказди: лаборатория каламушлари қафасларга жойланди ва рағбат (емиш) эвазига дастакни босишга ўргатилди. Бироқ, агар улар дастакни босмасалар ҳам рағбатлантирилар эди – фақат узоқроқ вақтдан сўнг. “Сабр” учун белгиланган емиш ҳажми бўйича кўпроқ этиб белгиланди. 

Охир-оқибат маълум бўлдики, грелин миқдори ошиб кетган каламушлар, агар сабр қилса кўпроқ емиш олишини билиб турса ҳам, дастакни беихтиёр босаверди. Шунинг асосида олимлар очлик ўйламасдан ва кўп ҳолларда мантиқсиз қарорлар қабул қилишга ундайди, деган қарорга келди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27480 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14502 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55659 Жамият
«Барселона» энди Ди Марияни сотиб олишга ҳаракат қилади
23:50 4 Спорт
Порошенко Донбассга тинчликпарвар кучлар киритилишини таклиф қилмоқчи
23:48 18 Жаҳон
Мадуро Венесуэладаги сиёсий инқирозни фақат тинч йўл билан ҳал қилиш мумкинлигини айтди
23:36 80 Жаҳон
Миробод бозорида пулларни нақдловчи банкомат ишга тушди
23:18 1057 Жаҳон
Эрдўған Туркия Сурия шимолида сохта давлат яратилишига ижозат бермаслигини айтди
23:04 810 Жаҳон
Финляндиядаги ҳайвонот боғида ноодатий лавозим таклиф қилинмоқда
22:51 619 Жаҳон
Маошни оширишни қачон сўраган маъқул?
22:47 2070 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар