ТДТУда 2та янги факультет ташкил этилади

Ўзбекистон 10 Май 2016 17256

Ўзбекистон Республикаси президенти Ислом Каримов «Тошкент Давлат Техника Университети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонга имзо чекди (pdf).

Ҳужжат саноатнинг асосий йўналишларини модернизация ва диверсификация қилиш бўйича ўрта ва узоқ муддатли стратегик дастурларни самарали амалга ошириш учун юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш даражасини тубдан юксалтириш, жаҳоннинг муҳандислик таълимини ривожлантириш тажрибасидан келиб чиқиб кадрлар тайёрлашни ташкил этиш ва сифатини яхшилаш, шунингдек замонавий моддий-техник базани яратиш мақсадида қабул қилинган. 

Шу муносабат билан Ўзбекистон раҳбари Абу Райҳон Беруний номидаги Тошкент Давлат Техника Университети ва Республика Фанлар Академияси ион-плазма ва лазер технологиялари институтини, Техника Университети негизида қайта ташкил этиш таклифини қабул қилди. 

Фармонда қайд этилишича, ТДТУ республиканинг муҳандислик-техник йўналишларда кадрлар тайёрлаш бўйича асосий олий таълим муассасаси ҳисобланади. 

Янги ташкил этиладиган ТДТУда инженерлик тизимлари факультети ва муҳандислик-физика факультети иш бошлайди.

Ҳужжатда қайд этилишича, ТДТУнинг нефть ва газ факультети талабалари И. М. Губкин номидаги Россия давлат нефть-газ университетининг Тошкент шаҳридаги бўлимида таҳсилни давом эттиришади.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 50177 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 66175 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 35463 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 20298 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 77119 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60819 Жамият
«ПСЖ» Ди Марияни «Барселона»га сотиш нархини маълум қилди
20:34 55 Спорт
103 ёшли комбожалик аёл АҚШ фуқаролигини қабул қилди
20:25 213 Жаҳон
Ҳабиб Нурмагомедов Мейвезер ва Макгрегор ўртасидаги жангга шарҳловчилик қилади
20:21 1620 Спорт
Чадда Қатар элчихонаси ёпилиши эълон қилинди
20:15 277 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар