Термизда янги Хотира ва қадрлаш майдони очилди

Ўзбекистон 10 Май 2016 3977

Термиз шаҳрида янги барпо этилган Хотира ва қадрлаш майдонининг очилиш маросими бўлди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.

Хотира ва қадрлаш майдонини барпо этиш учун 6 миллиард 200 миллион сўм маблағ сарфланди. Икки гектар жойни эгаллаган замонавий майдонда Мотамсаро она ҳайкали қад ростлади. Майдонда замонавий архитектура ва меъморлик анъаналарини мужассам этган кенг айвон барпо этилиб, альюминийдан тайёрланган махсус китоблар ўрнатилди. Ушбу китобларга Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган сурхондарёликларнинг исм-фамилияси зарҳал ҳарфлар билан битилган.

Аввалги Хотира майдонида Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган ёки бедарак йўқолган 20 мингдан ортиқ сурхондарёлик аскарнинг исм-фамилияси ёзиб қўйилган эди. Сўнгги йилларда аниқланган яна 4 мингга яқин юртдошимизнинг исм-фамилияси бу рўйхатга киритилди, зиёратчилар учун барча қулайлик яратилди.

Давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, маҳаллалар фаоллари, уруш ва меҳнат фахрийлари, ёшлар Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбар қўйди.

Кун янгиликлари
Ўзбекистонга яқинлашишни истаётган Россия, Оқ уйнинг Трампга талаби, Давос форуми, Италияда зилзилалар ва куннинг бошқа хабарлари
21:52 / 18.01.2017 20363 Ўзбекистон
Давлат мулкини хусусийлаштириш соддалаштирилди
17:29 / 18.01.2017 28141 Ўзбекистон
Антарктидада улкан ёриқ пайдо бўлди (видео)
16:38 / 18.01.2017 32211 Жамият
ОАВ: Гондурасда таниқли журналист ва яна 4 киши ўлдириб кетилди
10:30 650 Жамият
ЖАРда руҳоний кишиларни мотор мойи ичишга мажбурлади
10:13 2574 Жамият
Туркияда Россия элчиси ўлдирилган кўргазма ташкилотчиси ҳибсга олинди
10:09 3317 Жаҳон
Обама кимлар АҚШ президенти бўла олишига доир фикрларини билдирди
09:59 2452 Жаҳон
Обама: Яқин Шарқдаги можарони Фаластин давлатини ташкил этмай туриб ҳал қилиб бўлмайди
09:55 1472 Жаҳон
Атиги 2 ой ичида ўз бизнесингизни ташкил этиб, камида 3.000 000 сўм ишлаб топишни истайсизми?
09:51 6605 Lifestyle
Обама Россия билан амалий ҳамкорлик қилишга урингани ҳақида маълум қилди
09:39 2760 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар