Тошкентда бадиий гимнастика бўйича Осиё чемпионати бошланди

Спорт 10 Май 2016 2508

Тошкент шаҳридаги Бадиий гимнастика бўйича олимпия захиралари республика ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабида Бадиий гимнастика бўйича Осиё чемпионатининг очилиш маросими ўтказилди.

Ўзбекистон Гимнастика федерацияси хабарига кўра, ушбу турнирда Ўзбекистон, Жанубий Корея, Хитой, Япония, Ҳиндистон, Индонезия, Таиланд, Малайзия ва Қозоғистондан келган 160 нафар атрофидаги спортчилар иштирок этади. 

Турнирда Ўзбекистон шарафини Мафтуна Қувондиқова, Елизавета Назаренкова, Жасмин Юсупова ва Сабина Тошкенбоева ҳимоя қилади.

Жамоавий мусобақаларда эса Комила Рустамова, Фарангиз Шодиева, Матлуба Рашидова, Карина Тоғаева, Омина Қосимова ва Анна Тен иштирок этади.

Турнирнинг очилиш маросимида Ўзбекистон маданият ва санъат усталари иштирокида концерт дастури ўтказилди.

Кўпроқ янгиликлар