Трамп истисно сифатида Содиқ Хонни АҚШга киритишга ваъда берди

Жаҳон 10 Май 2016 19748

АҚШ президентлиги учун республикачилар партиясидан ягона номзод сифатида қолган миллиардер Дональд Трамп ўзи президент бўлиб сайланадиган бўлса, Лондоннинг янги мэри Содиқ Хонни у мусулмон бўлишига қарамасдан истисно сифатида мамлакатга киритишга рози бўлишини билдирди. Бу ҳақда ВВС хабар тарқатган.

"Ҳамиша истиснолар қонуни мавжуд. Мен Хон Лондон мэри этиб сайланганидан жуда хурсанд бўлдим", деган Трамп.

Эслатиб ўтамиз, Париж терактларидан кейин Трамп мусулмонларни АҚШга киритишни тақиқлаш бўйича таклиф билдирганди.

Унинг бу чиқиши нафақат АҚШда, дунёнинг кўплаб мамлакатларида нуфузли сиёсатчилар томонидан нохуш қарши олинди.

Лекин Трамп ўз сўзларини қайтиб олмаслиги, унинг таклифи миллий хавфсизликни таъминлашини таъкидлади.

"Лондонда шундай радикаллашган ҳудудлар борки, ундай жойларда полициячилар ўз ҳаёти хавфсизлигидан ташвишда бўлишади", деганди у.

Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон унинг бу чиқишига муносабат билдириб, унинг фикрини "фойдасиз, хато ва ўринсиз" дея атаганди.

Буюк британияликлар эса ўзига хос акция ўтказишиб, Трампни Бирлашган Қироллик ҳудудига киритмаслик бўйича ариза учун 100 миллион имзо тўплашди ва уни парламентга тақдим этишди. Аммо петиция парламентарийлар томонидан қабул қилинмади.

5 май куни Лондон мэрлиги учун ўтказилган сайловда ғалаба қозонган лейборист сиёсатчи, келиб чиқиши покистонлик бўлган Содиқ Хон эса Трампнинг бу баёноти туфайли у президентга айланган вақтда АҚШга бора олмаслиги мумкинлигидан ташвишда эканини билдирди.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 36394 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 76337 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 11736 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 142692 Жамият
«Уэмбли»нинг дебюти ва стартда турган кучли учлик. Ҳафтанинг ўтказиб юбориб бўлмайдиган учрашувлари ҳақида
11:08 5 Спорт
Бундестагда Берлиннинг Москвага нисбатан сиёсати хато деб аталди
11:04 44 Жаҳон
Мирзо Улуғбек туманида маъмурий назорат қоидаларини бузган шахс қўлга олинди
10:46 422 Жамият
Австралия бош вазири Барселонадаги теракт туфайли махсус стратегия ишлаб чиқилишини маълум қилди
10:40 202 Жаҳон
Бразилияда мушт қилиб турган қўл кўринишидаги булут одамларни хавотирга солди
10:36 2851 Жаҳон
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 2139 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар