Ўзбекистонда гулқоғозларнинг сувда қорилиб, деворга суваладиган тури ишлаб чиқарила бошланди

Lifestyle 10 Май 2016 25475

Тошкентда «Kvadrat Decor» компанияси декоратив текстил сувоғини ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Одатий гулқоғоз (обой)лардан фарқи шундаки, уни аввал сувда қориб олиб, кейин эса деворга суваш керак бўлади.

У клейланиб, ёпиштирилмайди. Ивитилиб, деворга сувалади. Бунда эса уйда умуман чанг кўтарилмайди, деворнинг тешик-ёриқлари, нотекислиги ҳам ҳалақит бермайди.

Унинг яна бир яхши томони эса, қачондир деворнинг бир қисми кўчиб тушса, озгинасини сувда ивитиб, ўзингиз ҳам деворга суртиб, аввалгидек қилиб қўяверасиз.

Маҳсулот ишлаб чиқарувчиларининг сўзларига кўра, «Kvadrat Decor» гулқоғозларини оқ кўйлак, қора шимда туриб ҳам деворингизга сувашингиз мумкин. Кийимингизга эса гард ҳам юқмайди.

Улардан ёқимли ҳид таралиб туради. Бу эса уйга киргач, кайфиятингиз кўтарилишига сабаб бўлади. 

«Kvadrat Decor» гулқоғозларининг бир қопида 1,5 килограмм маҳсулот бўлади ва у 6 метр квадрат юзани суваш учун етади. У ҳақда батафсил қуйида танишишингиз мумкин.

Қаерда ишлатилади?

У биноларни қурилиш ва таъмирлаш жараёнида ишлатиладиган декоратив қурилиш материали ҳисобланади. Бу сувоқ қуриш ёки таъмирлаш жараёнларининг сўнгги босқичида ишлатилади.

Ушбу маҳсулот биноларнинг ички юзасига суртиш учун мўлжалланган бўлиб, суриладиган юза қуруқ, қум ёки шпаклёвка сувоқ, гипсокартон, ҳатто мойли юза ҳам бўлиши мумкин.

Фарқи ва афзаликлари:

Суртиш юзасини алоҳида тайёрлаш шарт эмас, Яъни майда ёқирлар, нотекисликлар ҳалақит бермайди;

Бу сувоқ турида ранглар тури жуда кўп бўлиб, ҳозирда «Kvadrat Decor» компанияси 40 хилдан ортиғини таклиф қилмоқда;

Ундан бинонинг махсус нотекис, қайрилган жойларида ҳам фойдаланиш мумкин;

У табиий толали материалдан тайёрлангани учун табиий жиҳатдан мутлақо хавфсиз ҳисобланади;

Текистил декоратив сувоғи барча бошқа сувоқларга нисбатан иссиқлик изоляцияси, шовқинни ютиш ва акустикаси яхшилиги билан ажралиб туради;

Устанинг фантазиясига қараб, ундан безак учун креатив ва бетакрор композициялар, геометрик шакллар ҳосил қилиш мумкин;

Ундаги антисептик қўшимчалар ҳисобига хилма-хил замбуруғлар, бактериятсид доғлар ҳосил бўлмаслигини кафолатлайди.

Таркиби:

Целюлоза, текстил толалари, минерал қўшимчалар, боғловчи материаллар сифатдиа озиқ-овқат, косметика ва фармасевтикада ишлатиладиган қўшимчалардан иборат.

Қаердан сотиб олиш мумкин?

Юртимиздаги деярли барча қурилиш бозорларидан ҳарид қилиш мумкин. Ёки (+99897) 715-8005 ва (+99897) 715-9005 телефон рақамларига қўнғироқ қилиб, буюртма қилсангиз ҳам бўлади.

Уни тайёрлаш ва деворга суваш жараёни ҳамда якуний ҳолат қандай кўринишда бўлишини қуйидаги видеода томоша қилишингиз мумкин.

Реклама ҳуқуқлари асосида.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 56480 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 5639 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 113503 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 11072 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21243 Ўзбекистон
Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Ҳиндистонга боради
Чипта баҳона 9 миллион сўмни «ухлатган» фирибгар қўлга олинди
12:00 878 Жамият
Фото: Америка нашрлари Трампни ку-клукс-клан тарафдори сифатида тасвирлади
11:50 905 Жаҳон
Фото: Улуғнорнинг антиқа «Қўзивой» тарвузи
11:40 2857 Жамият
Фоторепортаж: Фарғона вилоятида ноқонуний чиқиндихоналарга барҳам берилмоқда
11:30 1020 Жамият
Кўпроқ янгиликлар