Ўзбекистонлик боксчилар Осиё чемпионатида умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади

Спорт 10 Май 2016 22189

  
Бокс бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Қозоғистонда ўтказилган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида учтадан олтин, кумуш ва бронза медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда “ЎзА” хабар бермоқда.

Мазкур чемпионатда Осиё қитъасининг йигирмага яқин давлатидан юздан ортиқ спортчи баҳс олиб борди.

Бокс бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон ва Осиё чемпиони Билолбек Мирзараҳимов чемпионатнинг вазни 60 килограммгача чарм қўлқоп усталари  беллашувида олтин медалга сазовор бўлди. Мустаҳкам ҳимоя, аниқ ва кучли зарбага эга боксчимиз финалда ҳиндистонлик Анкуш Даҳияни катта устунлик билан мағлубиятга учратди.

Осиё бокс конфедерацияси веб-сайтида (boxingasia.org) ёш спортчимизнинг ғалабаси юксак баҳоланди:

“Ўзбекистонлик 17 ёшли улкан иқтидор эгаси биринчи раундда ритмни етарлича яхши ҳис қилиб, бошқача тактика қўллади, бу эса беллашув охирида унга омад келтирди. Бугун Билолбек Мирзараҳимов ҳиндистонлик рақибига нисбатан юқори даражада эди ва у ўз фаолиятида яна бир олтин медални нақд қилиб қўйди”.

69 килограммгача вазндаги боксчилар ўртасида рингга чиқиб, Хитой Тайпейи, Япония ва қозоғистонлик спортчиларни енгган Улуғбек Собиров ҳам Осиё чемпиони бўлди.

Оғирлиги 81 килограммгача боксчилар баҳсида Санжар Турсунов тенгсиз эканини исботлади. У туркманистонлик Мустапа Чариевни учинчи раундда, хитойлик Маимаити Маиерданни биринчи раундда техник нокаутга учратиб, финал беллашувида ҳиндистонлик Реял Пури устидан ғалаба қозонди ва шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.

Ўз вазн тоифасида Отабек Холматов, Шоҳруз Раҳимов ва Абдулла Ҳудорганов кумуш медаль билан тақдирланган бўлса, Шунқор Абдурасулов, Зиёдбек Ўролов ва Шоҳрух Рустамов бронза медални қўлга киритди.

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 47796 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7810 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18919 Ўзбекистон
Тошкентда Осиё-Океания кураш конфедерациясининг 1-конгресси бўлиб ўтади
19:45 12 Спорт
Фавқулодда вазиятлар ҳақида хабар бериш тизими модернизация қилинади
Шавкат Мирзиёев: Ўқувчилар бир хил форма кийиши керак
19:35 241 Жамият
180 млн сўмлик адёлларни божхона назоратидан яширишга уринган шахслар фош этилди
19:30 212 Жамият
Alibaba’нинг соф даромади икки маротабага ошди
Испаниядаги терактларда 34 мамлакат фуқароси ҳалок бўлди ва жабрланди
19:15 1078 Жаҳон
Лицей ўқитувчилари тест ва суҳбатдан сўнг ишга қабул қилинади
Кўпроқ янгиликлар