Халқаро дзюдо федерацияси Озарбайжонда бўлиб ўтган “Катта дубулға” туркумига кирувчи халқаро турнирдан сўнг спортчиларнинг янги Олимпия рейтинг жадвалини эълон қилди. Бу ҳақда “ЎзА” хабар бермоқда.

Жадвалда 60 килограммгача вазн тоифасида Диёрбек Ўрозбоев 7, Шарофиддин Лутфуллаев 11, вазни 66 килограммгача дзюдочилар ўртасида Ришод Собиров 9, 73 килограммгача вазн тоифасида Мирали Шарипов 10 ўринни эгаллаган.

Шунингдек, ўз вазн тоифасида Шаҳзодбек Собиров 20, Яҳё Имомов 26, Шерали Жўраев 24, Рамзиддин Саидов 31, Абдулла Тангриев 19 ўринда қайд этилган. 

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасидан маълум қилишларича, XXXI ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмалари учун рейтинг очколар берувчи мусобақалар 29 майга қадар давом этади. Қоидага кўра, эркаклар ўртасида рейтинг жадвалида ҳар бир вазн тоифасида 1-22 ўринларни банд этган полвонлар Олимпиада йўлланмасига эга бўлади.