Ўзбекистоннинг қишлоқ жойларида маиший хизматлар кўрсатиш мажмуалари барпо этилади

Ўзбекистон 10 Май 2016 5955

Ўзбекистон ҳукумати 2016 йилда чекка ҳудудларда 194та намунавий маиший хизматлар кўрсатиш мажмуалари ташкил этишни режалаштирган. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 4 майдаги қарорида (pdf) келтирилган.

4 май куни Ўзбекистон ҳукуматининг «Қишлоқ жойлардаги аҳолига сервис хизмати кўрсатишни яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги» қарорни қабул қилган.

Бундай маиший хизматлар кўрсатиш мажмуалар қаторида гўзаллик салонлари, сартарошхоналар, ҳаммомлар, модалар ательеси, электр-маиший техника ва пойабзал таъмирлаш хизматлари кўрсатувчи устахоналари санаб ўтилган. Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси шундай мажмуаларнинг намунавий лойиҳаларини ишлаб чиқади.

Маиший хизмат кўрсатиш мажмуалари қурилишига лойиҳа ташаббускорларининг шахсий ҳисобларидан ҳамда тижорий банкларнинг имтиёзли кредитлари сифатида маблағлар сарфланади.

Ҳукумат тижорат банкларига лойиҳалар ташаббускорлари учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан юқори бўлмаган фоиз ставкаси бўйича имтиёзли кредитлар беришни тавсия қилган.

Қарорга кўра, 194та мажмуа қурилишига жами 62,111 миллиард сўм, шу жумладан, 19,776 миллиард сўм банк кредитлари сарфланиши режалаштирилган.

Янги комплекслар фуқароларга хизмат кўрсатиш даражасини яхшилаш, аёлларнинг хўжалик юмушларини енгиллатиш, қўшимча иш ўринларини яратиш ва аҳоли даромадларини ошириш мақсадида очилмоқда.

Кўпроқ янгиликлар