2015 йилги зилзиладан кейин Эверест чўққиси илк марта забт этилди

Жамият 11 Май 2016 3231

Шерпи халқи вакили 11 май куни Эверест чўққисини забт этди. У Непалда содир бўлган вайронкор зилзиладан бир йил ўтиб чўққига чиқишга жазм этган биринчи одам бўлди. Бу ҳақда Рейтер агентлигига асосланиб РИА Новости хабар қилган

“Шерпа Шерра Гиалген Сагарматхи (непалча номи Жомолунгма) чўққисини 17.05 (Тошкент вақти билан 16.20)да забт этди”, - маълум қилди Непал тоғ туризми ассоциацияси раҳбари. 

Аввалроқ Эверестни биринчи бўлиб япониялик альпинист Нобукази Курики забт этишга уринганди, бироқ ниятини амалга ошира олмай ортига қайтганди. 

Непалда 7,9 магнитудали вайронкор зилзила 2015 йилнинг 25 апрелида содир бўлганди. Зилзила ўчоғи 15 километр чуқурликда жойлашган. Тахминан икки ҳафтадн сўнг мамлакат яна 7,3 магнитудали ер қимирлашини бошидан кечирди.

Шундан сўнг яна бир неча зилзила содир бўлди. Энг кучлисининг магнитудаси 6,3 баллни ташкил этди. Сўнгги маълумотларга кўра, ер қимирлаши оқибатида ўртача 9 минг киши нобуд бўлган, 22 мингдан ортиқ инсон жабрланган.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 33889 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 13282 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 88155 Ўзбекистон
Бир кунлик тўй бир умрлик азоб келтирмасин!
22:30 105 Жамият
Европа Лигаси гуруҳ босқичи иштирокчилари учун мукофот пуллари эълон қилинди
22:25 207 Спорт
Янги купюра нарх-навога ўз таъсирини ўтказадими?
Дайжест: Навбатдаги видеоселектор, Қозоғистон билан ҳарбий ҳамкорлик, ЙПХ ходимларига Honda ва куннинг бошқа муҳим хабарлари
22:15 511 Жаҳон
Суарес жароҳат туфайли 4 ҳафтага сафдан чиқди
22:10 512 Спорт
Президент видеоселекторда ички ишлар органлари вакиллари билан соҳа ислоҳотларини муҳокама қилди
Россия вакили биринчи марта телевидение орқали сурияликларга мурожаат қилди
21:55 1742 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар