Афғонистонда террорчи-худкуш Нангорхор вилоятида автомобилни портлатиб юборди, оқибатда камида 10 киши ҳалок бўлди, яна 23 киши яраланди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда

Таъкидланишича, портлаш ҳукумат томон етакчи Малик Деҳқон уйи ёнида юз берган. Ҳалок бўлганлар орасида 2 бола ҳам бўлган.

Ҳозирча ҳеч бир террорчилик гуруҳи портлаш учун жавобгарликни ўз зиммасига олмади.