АҚШ конгресси компьютер тизими хакерлар томонидан ҳужумга учради

Жаҳон 11 Май 2016 1827

АҚШ конгресси компьютер тизими хакерлар томонидан ҳужумга учради, деб ёзмоқда Intercept.

Хакерлар конгресс тизимига кириб, компьютерларнинг ичидаги маълумотларни шифрлаб, сўнгра блокланган файлларга кириш учун пул талаб қилмоқчи бўлганлар. 

"Охирги 48 соат ичида вакиллар палатаси ахборот хавфсизлиги бўлимида палата тармоғига YahooMail ва Gmail почта дастурларини қўллаш билан учинчи томонлар томонидан ҳужумлар амалга оширилгани қайд қилинди", дейилмоқда хабарда. 

Нашр маълумотларига кўра, хакерлар палата ходимларига танишлари номидан хат юборишган ва "зарарланган" дастурни юклашни таклиф қилишган. Агар фойдаланувчи хатдаги ҳаволага кирса, вирус ишга тушиб, компьютердаги барча файлларни шифрлаб қўйган.

Вакиллар палатасида компьютер ҳужумлари борасида тафсилотлар берилмади. АҚШ сенатида маълумотларга киришни блоклаш ҳолатлари қайд қилинмаган.

Кўпроқ янгиликлар