АҚШ разведкаси: ХХР Жанубий Хитой денгизида Ҳаво ҳужумидан мудофаа ҳудудини ташкил этади

Жаҳон 11 Май 2016 3273

АҚШ миллий жосуслик хизмати директори Жеймс Клэппер Хитойнинг Жанубий Хитой денгизида ҲҲМ (ҳаво ҳужумидан мудофаа) тизимининг таъсир доирасини барпо этиш режаси борасида ишонч билдирмоқда. У The Washington Post газетасига берган интервьюсида шундай фикрни билдирган.

Клэппернинг ҳикоя қилишича, у Осиёга уюштирган сафари чоғида Жанубий Хитой денгизининг ҳарбийлашуви борасида хитойлик ҳамкасблари билан пичинг оҳангида луқма ташлашган. Америка миллий разведкаси раҳбарининг тахмин қилишича, Хитой зиддиятли минтақада ҲҲМ ҳудудини барпо этиш «йўлида ҳаракатланмоқда» ва тез орада бу ҳақда эълон қилади. 

АҚШнинг Аризона штатидан сенатор Жон Маккейн эса, расмий Пекинни Жанубий Хитой денгизидаги хатти-ҳаракатлари туфайли кескин чоралардан огоҳлантирди. 
Ушбу денгиздаги Парасел оролларига ХХР, Тайвань, Бруней султонлиги, Филиппин, Малайзия ва Вьетнам давлати ҳудудий даъво қилиб келади.  Хитой ҳукумати эса, минтақада, хусусан, рифларда сунъий ороллар барпо этиш билан инфратузилмалар ташкил этмоқда. Бундан ташқари, Хитой у ерда ўз жанговар техникаларини жойлаштирмоқда.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 45325 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 15306 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 95298 Ўзбекистон
Венесуэла аҳолиси ейиш мақсадида ҳайвонот боғидан жонзотларни ўғирлагани тахмин қилинмоқда
08:05 160 Жаҳон
Европада Барселонадаги терактлардан кейин хавфсизлик чоралари кучайтирилди
08:01 259 Жаҳон
Барселона яқинида яна бир теракт амалга оширилди
07:08 1583 Жаҳон
Барселонадаги теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди
07:03 1594 Жаҳон
Хитойдаги кимё заводида кучли портлаш юз берди
00:33 3003 Жаҳон
Кекса немис Исландияга эски тракторда саёҳатга жўнади
00:24 1954 Жамият
ОАВ: МРБ Испанияда теракт тайёрланаётганидан огоҳлантирган
23:46 / 17.08.2017 3330 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар