10 майда АҚШнинг Массачусетс штатидаги Тонтон шаҳрида (Бостон 64 км узоқликда) номаълум кимса Silver City Galleria савдо марказидаги одамларга пичоқ билан ҳужум қилди. Бу ҳақда штат полицияси бошқармаси маълум қилди.   

Полиция бошқармаси маълумотларига кўра, "хизмат мажбуриятини бажармаётган полициячи босқинчини яралаган".

Воқеа маҳаллий вақт билан 19:00 ларда содир бўлган. Полиция ҳозирча маълумотлар аниқмаслигини ва "босқинчи аввал икки кишини уйлари ёнида, яна икки кишини савдо марказида яралаганини" маълум қилди. Маълумотларга кўра, жиноятчи дўконлардан бирининг эшигига келиб урилган ва у шаҳарда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси иштирокчиси бўлиши мумкин.