Америкалик киши Трамп ғалаба қозонган тақдирда канадаликлар билан танишув сайтини ишлаб чиқди

Жаҳон 11 Май 2016 1977

Американинг Техас штатида яшовчи киши президентлик сайловларида миллиардер Дональд Трамп ғалаба қилишидан хавотирга тушаётган америкаликлар учун Канадада муҳаббатини топишга имкон яратувчи танишув сайтини ишлаб чиқди.  Бу ҳақида NBC маълум қилди.

"Maple Match америкаликларга Трамп президентлиги даҳшатини англаб етишдан ҳимояланиш учун мукаммал канадалик ҳамкорни топишни осонлаштиради", - дейилади танишув сайтида. 

NBC телеканалининг хабар беришича, Maple Match танишув сайти 25 ёшли Жо Голдман томонидан бир ҳафта илгари ишлаб чиқилган. Бу сайтни яратишга унга дўстларининг АҚШда кейинги президент Трамп бўлса, Канадага кўчиб кетиш таклифи туртки бўлди. Голдманнинг сўзларига кўра, ҳозирда сайтда тахминан 13 минг киши қайд қилинган, уларнинг чорак қисми - Канада фуқаролари ҳисобланади.

Кўпроқ янгиликлар