Японияда кучли зилзилалар минтақасида 35 мингта уй жиддий талофат кўрди

Жаҳон 11 Май 2016 2672

14 апрелдан буён тинимсиз ер силкинишлари кузатилаётган Кюсю ороли жануби-ғарбидаги Кумамото префектурасида деярли 35 мингта бино тўлиқ ёки қисман вайрон бўлди. Бу ҳақида маҳаллий маъмурият маълум қилди. 

Ҳукумат вакилларининг хабар қилишича, яна 39 мингта бинонинг ҳолати хавотир уйғотмоқда, чунки улар зилзила натижасида зиён кўрган бўлиши муқаррар. 

Кумамото префектурасида 14 апрелдан бери инсон сезиши мумкин бўлган 1200дан ортиқ ер силкинишлари қайд этилган. Улардан иккитаси кучи 7 баллдан ортиқни ташкил этиб, жиддий вайронагарчиликларга сабаб бўлди. Бино ва уйларнинг қулаши натижасида 49 киши ҳалок бўлган, префектурада яшовчи 340дан ортиқ киши оғир жароҳатлар олишган, яна 19 киши эвакуация пунктларида стресс ва турли касалликлардан вафот этган.

Маҳаллий ҳукумат берган маълумотларга қараганда, ҳозирда Кумамотода 250дан ортиқ қочоқларни қабул қилиш объектлари фаолият кўрсатмоқда. Префектурада 12 минг киши ҳануз ўз уйларига қайта олишмаяпти.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 29827 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16166 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 64293 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 57050 Жамият
Абдулазиз Комилов раҳбарлигидаги Ўзбекистон делегацияси Ҳиндистонга сафарини якунламоқда
АҚШда Марсга юборилувчи янги коинот кемасининг илк синови ўтказилди
09:31 38 Жаҳон
Ғазабланган россиялик 46 минг рубллик қарзини копейкаларда тўлади
09:20 1353 Жамият
Ҳиндистонда йўловчи поезди вагонлари рельслардан чиқиб кетди, жабрланувчилар кўп 
09:19 284 Жаҳон
Демократлар Трампнинг эҳтимолий рақобатчилари ҳақида маълум йиғмоқда
09:11 286 Жаҳон
Аргентина олий суди собиқ президентга қарши давлатга хиёнат бўйича терговни қўллаб-қувватлади
09:09 558 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар