Япониянинг давлат қарзи ҳар бир фуқаро бошига 76 минг доллардан тўғри келади

Жаҳон 11 Май 2016 2535

7 йилдан буён биринчи марта Япониянинг давлат қарзи қисқарди. Бу миқдор 2015 йилги моливий йил якунига кўра (2016 йил март ойида якунланган), 1049 триллион иенни (тахминан 9,67 триллион доллар) ташкил этди. Бу ҳақда Япония молия вазирлиги маълумотига асосланиб ТАСС хабар қилди.

Вазирлик маълумотига кўра, ҳар бир японияликка 8,26 миллион иендан (тахминан 76 минг доллар) давлат қарзи тўғри келади. 

Аввалги молиявий йилда Япониянинг давлат қарзи 1053 триллион иендан (тахминан 9,7 триллион доллар) иборат бўлган. Ушбу йилда давлат қарзи кўрсаткичи пасайганига қарамасдан, мамлакатнинг давлат қарзи Япония ички ялпи маҳсулот ҳажмидан деярли икки баробар ортиқ. Бу еттилик мамлакатлари орасида энг баланд кўрсаткич ҳисобланади. 

Ҳукумат статистикаси бўйича, Япония аҳолиси сони 127,1 миллион кишини ташкил этади. 2014 йилнинг март ойи якунига кўра, мамлакат аҳолиси жами капитали 1707,5 триллион иендан (деярли 15,7 триллион доллар) иборат бўлди. Бу маблағнинг ярмидан ортиғи банклардаги нақд пул ҳиссасига тўғри келади.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 28842 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 64948 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 8154 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 125455 Жамият
Бекободнинг 2035 йилгача мўлжалланган  бош режаси: Шаҳар қандай кўринишда бўлади?
Зафар Рўзиев: Энди Қашқадарёда етиштириладиган пахтанинг ярмидан кўпи ўзимизда қайта ишланади
Алвидо Dodge Viper! Суперкарнинг энг ноёб намуналари
Афғонистонда толибларнинг етакчиларидан бири ўлдирилди
17:50 730 Жаҳон
Украинада Франциянинг 200 млн еврони ўзлаштирган фуқароси қўлга олинди
17:40 1087 Жаҳон
Ўзбекистон Республикаси Олий суди турли миш-миш хабарларга раддия берди
Кўпроқ янгиликлар