«Арсенал» «Боруссия» М футболчиси Гранит Жака учун 27,5 миллион евро таклиф қилди 

Спорт 11 Май 2016 4088

Менхенгладбахнинг «Боруссия» клуби яримҳимоячиси, келиб чиқишига кўра албан бўлган Гранит Жака Лондоннинг «Арсенал» клуби сафига ўтишга яқин турибди. 

Sport Bild нашри берган хабарга кўра, 23 ёшли Швейцария терма жамоаси футболчиси инглиз клуби билан аллақачон шахсий шартнома борасида келишиб бўлган. 

«Арсенал»нинг дастлабки таклифи 27,5 миллион еврони ташкил қилмоқда. Ҳозирча «Боруссия» футболчини ушлаб қолиш илинжида ҳаракат қилмоқда.

Кўпроқ янгиликлар