Австралия миллий университети археологлари Ғарбий Австралия шимолидаги Кимберли округида дунёдаги энг қадимий болта қолдиқларини топишди. Тадқиқот натижалари Australian Archaeology журналида чоп этилди.

Топилманинг ёши 46-49 минг йил деб баҳоланмоқда. Тахминан айни шу пайтларда сайёранинг энг кичик қитъасида илк одамлар пайдо бўлган. Археологларнинг сўзларига кўра, олимлар бўлакларини аниқлаган қурол сайёранинг энг қадимий болтаси ҳисобланади. 

Янги изланишлар шуни кўрсатдики, қурол базальтдан (шишасимон вулқон тоғ жинси) ясалиб қумтошда сайқалланган. 

Биринчи марта болта бўлаги 1990 йилларда Кимберли округининг энг йирик ғорларидан биридан қазиб олинган эди. Болта дарахтларга ишлов бериш ёки найза сифатида фойдаланилгани эҳтимол қилинган. 

Бундан аввалги энг қадимий болта (тахминан 37 минг ёшли) Японияда топилган эди.