11 май куни Австралия қирғоғи яқинида саёҳларга тўла кемада ёнғин чиқди ва бунинг оқибатида у чўкиб кетди. Фалокат юз берган вақтда кема бортида 42 нафар йўловчи бор бўлиб, уларнинг бари эвакуация қилинган. Бу ҳақда news.com.au хабар бермоқда.

Ёнғин машина бўлинмасида келиб чиққан. 

The Guardian маълумотларига кўра, бу вақтда 23 метрли катамаран Леди Мусгрейв оролидан 10 денгиз мили (тахминан 18 км) масофада узоқ бўлган.

Аниқланишича, одамлар бортни тарк этишда махсус соллардан фойдаланишган. 9news.com.au хабарига кўра, фалокатда ҳеч ким зарарланмаган.

Воқеа жойига икки тиббий ходимдан иборат катер ҳамда вертолёт жўнатилган. Қирғоқда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш шохобачаси ташкиллаштиришган.