11 май куни Ироқ пойтахти Бағдод шаҳрида содир этилган навбатдаги теракт туфайли 34 киши ҳалок бўлган ва 60дан ортиқ киши жароҳатланган. Бу ҳақда Рейтер агентлиги хабар тарқатган.

Маълум қилинишича, портловчи қурилма ўрнатилган қизил рангли автомобил шаҳарнинг шарқий қисмида шиалар истиқомат қилувчи Мадинат-Садр туманида портлатилган. Полиция маълумотига кўра, қурбон бўлганларнинг аксари полициячилар.

Бу теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олган.