Беларусь Туркманистонга биргаликда учувчисиз авиация мажмуасини ишлаб чиқаришни ҳамда ҳудуд инфрақурилмасини ривожлантиришни таклиф қилди. Бу ҳақда 11 май куни Минскда Беларусь президенти Александр Лукошенко айтиб ўтган.

"Туркманистонда ҳамкорликда юқори технологияли учувчисиз авиация мажмуаси лойиҳаси амалга оширилиши режалаштирилмоқда. Бу соҳани янада ривожлантиришни таклиф этамиз", — деди Лукашенко расмий ташриф билан Беларусда бўлиб турган Туркманистонда бўлиб турган Гурбангули Бердимуҳамедовга.

Лукашенконинг эслатишича, 2015 йилнинг декабрь ойида Ашхободда ўтган Белорусь миллий кўргазмасида ана шундай учиш қурилмаларининг янги моделлари намойиш этилган эди.