Буюк Британия бош вазири Афғонистон ва Нигерия ҳақида "куракда турмайдиган сўзлар" айтди

Жаҳон 11 Май 2016 5933

Буюк Британия бош вазири қиролича Елизавета II нинг 90 ёши муносабати билан Букингем саройида 10 майда ўтган қабул давомида дипломатик хатога йўл қўйиб, Нигерия ва Афғонистонни энг коррупциялашган давлатлар деб атади. Бу икки давлат етакчилари бошқа етакчилар қаторида Лондонда бўлиб ўтадиган аксилкоррупцион саммитда иштирок этадилар.

The Daily Mail маълумотларига кўра, бош вазирнинг Кентерберий архиепископи Жастин Уэлби ва парламент қуйи палатаси спикери Жон Беркоу билан суҳбати видеокамерага ўрнатилган микрофон ёрдамида ёзиб олинган. "Нигерияликлар келади, ҳақиқатда Британияга фантастик равишда коррупциялашган давлатлар етакчилари келади. Нигерия ва Афғонистон, менимча дунёдаги энг  коррупциялашган икки давлат бўлса керак", деб айтган бош вазир.  

Қиролича бош вазирнинг бу сўзларига ҳеч қандай изоҳ бермаган, бироқ архиепископ Нигерия президенти Муҳаммад Бухорий коррупциялашган президентлар қаторига кирмаслигини айтган. Беркоу эса бош вазирдан "Улар ўз пулларига келаётган бўлсалар керак, шундайми?", деб сўраган. Кэмерон уларга тасдиқ жавобини берган.

Бош вазир девонхонаси вакили "Бош вазир бу суҳбат ёзилиши мумкинлиги ҳақида билганмиди?" деган саволга "Хонада бир неча камералар бўлган" деб жавоб берган.

Кэмероннинг бу сўзларига Нигерия ва Афғонистонда изоҳ берилди. Бухорий Буюк Британия бош вазирининг айтган сўзлари уни карахт қилганини айтган, афғонистонлик юқори лавозимли амалдор эса бу таърифни адолатсиз деб атаган.

2015 йил сентябрда ҳам Кэмерон микрофон ўчиқ деб ўйлаган ҳолда Йоркшир графлиги аҳолиси ҳақида ёқимсиз сўзлар айтган. Жумладан у йоркширликларни "нафақат ҳаммани ёмон кўришларини, балки бир-бирларини ҳам кўришга кўзлари йўқлигини" айтганди. Ўша ойнинг ўзида Кэмерон Нью-Йоркнинг собиқ мэри Майкл Блумберг билан суҳбатда қиролича Елизавета II Шотландия мустақиллиги тарафдорлари ютқазганларидан хабар топгач "деярли мушукка ўхшаб миёвлади" деб айтганди. Кейинроқ у қироличадан бу беандишалиги учун узр сўраган.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 13643 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 67782 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37002 Lifestyle
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 404 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 876 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 792 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Кўпроқ янгиликлар