Францияда АҚШдан сланецли газ импорти тақиқловининг зарурлиги ҳақида ўйлаб кўрилмоқчи

Жаҳон 11 Май 2016 1693

Франция ҳукумати ҳозирда амалда бўлган, АҚШдан сланецли газ импорти тақиқловига эҳтиёж қанчалик зарурлигини таҳлил қилмоқда. Бу айни вақтда Францияда гидроёриш йўли билан фойдали қазилмаларни олишга тақиқлов амал қилиши билан боғланган ва бу тақиқлов 2017 йилгача давом этади. Бу ҳақда Франциянинг экология, барқарор ривожланиш ва энергетика вазири Сеголен Руаяль маълум қилди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.  

Бу муаммони батафсил ўрганиш ҳақидаги қарор Франциянинг Engie ва EDF компаниялари АҚШдан газ импорт қилишга келишиб олганларидан кейин қабул қилинди. Шартномаларда суюлтирилган табиий газ етказиб беришда сланецли газ улуши умумий ҳажмдан 40 фоизгача етиши кўзда тутилган.

"Мен иккала компаниядан улар нима учун ҳушёрлик кўрсатмаганликлари ҳақида сўрадим ҳамда сланецли газни импорт қилишга тақиқловнинг ҳуқуқий асосини топишни сўрадим", деб айтди вазир.

The Local нашрининг маълум қилишича, АҚШ сланецли гази Франция шимолидаги Дюнкерк порти терминалига етказилади. Биринчи етказмалар 2016 йил ёзидаёқ бошланади. Етказмаларнинг умумий ҳажми 50 та йирик танкердан ошиши керак.

Компаниялар шартнома қиймати ва ҳажмини ошкор этишмаяпти, бироқ L'Express нашри маълумотларига кўра, EDF сланецли газни етказиб бериш бўйича 20 йиллик шартнома имзолаган. Унга кўра компания учун етказиб бериладиган газ ҳажми йилига 1 млрд куб метрни ташкил қилади.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48851 Жамият
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 404 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
Мустақиллик байрами Миллий боғда ўтказилмайди
Samsung Galaxy S9 cмартфони билан боғлиқ баъзи маълумотлар ошкор бўлди
2018 йил ҳосили учун август пиёзи ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинларини жойлаштиришга доир қарор имзоланди
Полиция Барселона теракти ижрочиси йўқ қилинганини тасдиқлади
22:20 1468 Жаҳон
Испаниялик сузувчи жаҳон чемпионатида терактлар қурбонлари хотирасига бир ўзи сукут сақлади
22:20 680 Спорт
АҚШ ҲДК навбатдаги тўқнашувдан сўнг Тинч океанидаги тадқиқотларини тўхтатди
22:15 940 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар