ФИФА ижроқўми аъзоларининг Мексика пойтахти Мехикода бўлиб ўтган конгрессида 2026 йилги жаҳон чемпионатидан бошлаб иштирокчи давлатлар сонини ошириш масаласи 2016 йилнинг октябрь ойида кўриб чиқлиши бўйича келишиб олинди. Бу ҳақда ФИФА расмий сайти хабар тарқатди

Турнирга мезбонлик қилувчи мамлакат номини аниқлаш эса тўрт босқичда амалга оширилади: янги стратегия ва консультациялар (2016 йил май –2017 йил май), ариза бериш бўйича тайёргарлик (2017 йил, июнь –2018 йил декабрь), аризаларни баҳолаш (2019, январь –2020, феврал), турнир мезбонини танлаш (2020 йил, май). 

Эслатиб ўтамиз, ФИФАнинг янги президенти Жанни Инфантино анчадан буён ЖЧ-2026 турниридан бошлаб финал босқичи иштирокчилари сонини 40та жамоага ошириш бўйича таклифни илгари суриб келади.