Гарри Поттер ҳақидаги фильмлар юлдузи "Панама ҳужжатлари"га алоқадорлиги маълум бўлди

Жамият 11 Май 2016 3174

Таниқли британиялик актриса Эмма Уотсон Лондонда 2,8 млн фунт стерлинглик (4 млн доллар) уй сотиб олиш учун офшор можаролари гирдобида қолган Mossack Fonseca компанияси хизматидан фойдалангани маълум бўлди. Бу ҳақда Times газетаси хабар бермоқда.

Газета маълумотларига кўра, Гарри Поттер ҳақидаги фильмларда Гермиона Грейнжер ролини ижро этиши билан танилган Уотсон 2013 йилда Панаманинг Mossack Fonseca ҳуқуқшунослик компанияси хизматларидан фойдаланиб, ўзининг Falling Leaves фирмасини тасис этган. Актриса шу фирма орқали кўчмас мулкни сотиб олган.

Аввалроқ актрисанинг матбуот котиби бу операция "солиқлардан қочиш учун эмас, балки яширин битим тузиш учун" амалга оширилганини маълум қилганди.

Ушбу ҳужжатларда шунингдек бир қатор бошқа таниқли британияликлар – мусиқачилар Мик Жаггер, Боб Гелдоф ва Ринго Старр, собиқ футболчи Энди Коул ҳамда Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Маргарет Тэтчернинг ўғли Марк Тэтчер номлари ҳам қайд қилинган.

Кўпроқ янгиликлар