ХХР 2018 йилгача мамлакат транспорт инфратузилмасига 721 млрд доллар киритади

Иқтисодиёт 11 Май 2016 2344

Хитой ҳукумати 2018 йилгача мамлакат транспорт инфратузилмаси иншоотларини барпо этиш мақсадида 4,7 трлн юань (721 млрд АҚШ доллари) сармоя киритади, деб хабар қилмоқда "Цзинцзи цанькао бао" нашри.

"Ушбу маблағлар, биринчи навбатда, темир ва автомобиль йўллари, денгиз кўприклари ҳамда аэропортлар барпо этишга сарфланади", - деб ХХР ислоҳотлар ва тараққиёт давлат қўмитаси қароридан иқтибос келтиради газета. 

Ҳужжатда қайд этилишича, Хитой ҳукумати нафақат мамлакат ичида балки бошқа давлатлар билан ҳам транспорт алоқасини ривожлантиришни режалаган. 

Таъкидлаш керак, Хитой транспорт соҳасида темир йўллари муҳим аҳамият касб этади. 2015 йилда Хитой поездлари 2,5 млрд йўловчини ташиган - бу бир йил аввалги қўрсаткичдан 10 фоизга кўп демакдир. 

Умуман, 2015 йилнинг 11 ойида Хитой транспортида ўсиш 4,3 фоизни ташкил этган, 41 млрд тонна юк ташилган. Бунга, биринчи навбатда, автомобиль транспорти воситасида ташилган юк ҳажмининг 6,2 фоизга ўсиб, 32,2 млрд тоннани ташкил этгани катта ҳисса бўлиб қўшилган. Авиаташувлар воситасида 5,66 млн тонна юк ташилиб, ундаги ўсиш 5,2 фоиздан иборат бўлган.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 30076 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42352 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158808 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 45019 Lifestyle
Ла-лига. «Барселона» ғалаба билан бошлади
01:32 112 Спорт
Илон Маск БМТдан жанговор роботларни тақиқлашни талаб қилмоқда
Коалиция бомбалари остида 80 нафар суриялик ҳалок бўлди
00:27 769 Жаҳон
РФПЛ. «Ростов» «Краснодар» билан дуранг ўйнади, Шомуродов захирадан майдонга тушди
00:23 417 Спорт
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 1891 Жаҳон
Бундеслига. «Боруссия» М ғалаба қозонди, «Айнтрахт» дуранг ўйнади
00:13 166 Спорт
Кўпроқ янгиликлар