Хитой брендларнинг қалбакисини ишлаб чиқариш борасида етакчилик қилмоқда

Жаҳон 11 Май 2016 3786

Қимматли кийим-кечак ва аксессуарларни ишлаб чиқарувчилар ўз маҳсулотларининг қалбакилаштирилиши оқибатида жуда катта зиён кўрмоқда. Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (Organisation for Economic Co-operation and Development, OECD) маълумотларига кўра, 2013 йилда 461 млрд. Долларлик ёки бутун жаҳондаги импорт ҳажмининг 2,5 фоизрни ташкил этувчи қалбаки маҳсулотлар чиқарилган. Бундай маҳсулотлар чиқариш борасида Хитой сўзсиз етакчилик қилмоқда (63 фоиз). Қалбакиси чиқадиган энг машҳур бренд Nike бўлиб қолмоқда. Нега қалбаки маҳсулотлар бунчалик оммалашмоқда, деган саволга мутахассислар, уларнинг истеъмолчилар томонидан яхши “кутиб олинаётганида”, деб таъриф беришган.

Бу борада истеъмолчилар икки гуруҳга бўлинади: биринчи гуруҳдаги харидорлар бу каби маҳсулотларни бозорлардан, интернет-дўконлардан сотиб олишади ва маҳсулот ишлаб чиқирилиши ҳақида нотўғри маълумотга эга бўлишади. Иккинчилари эса ўзлари била туриб, ана шундай маҳсулотларни харид қилишади.

Олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, қалбаки итеъмол маҳсулотларидан энг кўплари алкоголь, сигарет ва болалар озуқасига тўғри келади. Техник маҳсулотлардан Apple ва Vertu гаджетлари кўпроқ қалбакилаштирилади.

Tiffany & Co., Bulgari, Cartier, Pomellato, Chopard компанияларининг қимматбаҳо тақинчоқлари ҳамда Marni, Chanel, Lanvin, Alexander McQueen компанияларининг бижутерия маҳсулотлари энгг кўп қалбакилаштириладиган маркалар, деб топилган.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 31869 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 17729 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 68904 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 58290 Жамият
Тошкент ва Душанбе ўртасидаги парвозлар жадвали ўзгарди
Комилов Ҳиндистон вице-президенти билан музокарада. Икки давлат ўртасида товар айирбошлаш ҳажми оширилади
Журналист ЎФФ матбуот хизматини ёлғончиликда айблади
12:20 3621 Спорт
Тошкентдаги Mobicon 2017’да Google, Яндекс, Одноклассники ва UFOX вакиллари чиқиш қилади
Электр энергиясининг намунали истеъмолчилари рағбатлантирилади
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 9521 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар