Жанубий, Шарқий ва Марказий Хитойда 4 май кунида буён давом этаётган жала оқибатида келиб чиққан сув тошқинлари туфайли 66 киши ҳалок бўлди, яна 10 кишининг бедарак йўқолганлиги қайд этилди. Бу ҳақда, «Синьхуа» агентлиги ХХР фуқаролик ишлари вазирлиги маълумотига асосланиб хабар берган.

"11 май куни ҳолатига кўра, Чжэцзян, Фуцзянь, Цзянси, Хубэй, Хунань, Гуйчжоу, Сычуань, Юньнань провинциялари шунингдек Гуанси-Чжуан мухтор ҳудуди ҳамда Чунцин округида кучли ёмғирлар давомида юз берган ноқулай об-ҳаво туфайли жами 4,66 млн киши жабр кўрди. Ҳудудларда 66 киши ҳалок бўлган, яна 10 киши бедарак йўқолган", дейилади хабарда.

Қайд этилган ҳудудларда сув тошқинлари, кўчкилар кузатилмоқда, кўпчилик ҳудудлар энергия таъминотидан узилиб қолган. Хунанда бир киши чақмоқ уриши натижасида ҳалок бўлган. 95 минг киши эвакуация қилинган, яна 68 минг киши инсонпарварлик ёрдамларига муҳтож аҳволда қолмоқда. 5000дан ортиқ уй вайрон бўлган, 74 мингдан ортиқ уй шикастланган. Қишлоқ хўжалиги соҳасида 268 минг гектар майдон сув остида қолган. Иқтисодий зарар миқдори 5,33 миллиард юанни (820 миллион АҚШ доллари) ташкил этган.