РФ ТИВ раҳбари Сергей Лавров Украина иши бўйича вазирликнинг "норманд тўртлиги" учрашувидан аввал германиялик ҳамкасби Франк-Вальтер Штайнмайер билан учрашув ўтказди.

Учрашув шаҳардан ташқаридаги "Борзиг" вилласида бўлиб ўтди.

Томонлар Украина муаммосини, хусусан, Минск музокаралари, ўт очишни тўхтатиш режимига риоя қилиш, маҳаллий сайловларнинг ўтказилиши, амнистия, конституцион ислоҳотлар, асирларни алмашиш масалаларини муҳокама қилинди.

"Норманд тўртлиги" таркибига Россия, Германия, Франция ва Украина киради. 

Германия ТИВ раҳбари Франк-Вальтер Штайнмайер "норманд формати"даги музокаралар натижасида Донбассда маҳаллий сайлов ўтказиш муддатига аниқлик киритилишига умид қилмоқда. 

Шунингдек, у Украинадаги сиёсий жараён ва Донбассдаги вазиятнинг яхшиланишига умид билдирди.