Ливиянинг Мисрат шаҳрида кўнгиллилар томонидан ташкил этилган халқ лашкари Сирт шаҳрини ИШИД жангарилари қўлидан озод қилиш учун юриш қилишга тайёр. Бу ҳақда Европадаги нашрлар хабар тарқатган.

"Биз тайёрмиз. Сиртга юриш бошлашдан олдин хавфсизлик масаласини ҳал қилиб олиш лозим", деган жангчилар раҳбарларидан бири бўлган генерал Муҳаммад ал-Гасри.

Унинг қайд этишича, жангчилар халқаро ҳамжамият ёрдамига умид қилмоқда. Улар ёрдам олинмаса ҳам Сиртни озод қилишга уринишларини билдиришган.

"Халқаро ҳамжамиятдан таъминот борасида ёрдам керак. Хусусан бизга қуроллар ва ўқ-дори зарур", деган генерал.