НАСА Меркурийнинг батафсил харитасини намойиш этди

Жаҳон 11 Май 2016 2166

Американинг фазовий агентлиги НАСА Қуёш тизимидаги биринчи сайёра Меркурийнинг батафсил топографик харитаси ва шимолий қутбига оид юқори сифатли харитани намойиш қилди. 

НАСА томонидан тақдим этилган анимацион харитада сайёранинг энг юқори нуқталари малларанг билан бўялган, қуйироқ ҳудудлари эса қизил ва сариқ рангда. Пасттекисликлар кўк ва бинафшарангга бўялган. Сайёранинг энг юқори нуқтаси 4,48 километрни ташкил этиб, экватордан жанубда жойлашган. Энг чуқур нуқтаси эса Рахманинов ҳавзасида жойлашган бўлиб, чуқурлиги 5,38 километрдан иборат. 

Янги харита Меркурий рельефининг хусусиятларини тўлиқ кўриш имконини беради. Уни ишлаб чиқишда MESSENGER (MErcury Surface, Space ENvironment, GEochemistry, and Ranging) автоматик станцияси маълумотларидан фойдаланилган. Янги харита ускунанинг салкам 100 минг суратини бирлаштириш билан ҳосил қилинган. 

Мендельсон ҳавзасидаги шимолий қутб суратида улкан кратер зарбасини кўриш мумкин. Унинг диаметри 291 километрни ташкил этади. У лава билан тўлгани эҳтимол. Умуман, MESSENGERнинг аниқлик киритишича, авваллари сайёранинг шимолий қисми бутунлай лава билан қопланган бўлган. Унинг майдони АҚШ ҳудудининг 60 фоизини ташкил этади. 

Станция 4 йил давомида Меркурий юзасини, экватор ва шимолий қутб туманларини батафсил ўрганган. MESSENGERнинг сайёра атрофидаги траекторияси кучли чўзилгани сабаб, унинг жанубий қутбини ўрганишнинг имкони бўлмаган. 

Умуман, MESSENGER Ерга 10 терабайт маълумотларни юборган, уларнинг орасида 300 минг тасвир ҳам бор. 

MESSENGER 2004 йил 3 август куни Канаверал бурни космодромидан Delta II воситасида фазога олиб чиқилган эди. Қурилма Меркурий орбитасига 2011 йил 18 мартида етиб борганди. MESSENGER 7,9 миллиард километрни ортда қолдириш учун Қуёш атрофида 15 марта айланишига тўғри келган. Шу билан бирга, Меркурий атрофида 3марта, Венера атрофида 2 ва бир марта Ер атрофида айланган. Аппарат 2015 йил апрелида ишини тўхтатган. 

Меркурий — Қуёш тизимининг энг митти ва енгил сайёрасидир. У Ердан деярли 20 марта енгилроқ. Аммо ўртача зичлиги Ерники кабидир. Сайёрада бир йил Ернинг 88 кунига тенг. Унинг сунъий йўлдошлари йўқ.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 83275 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 42885 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 49303 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8382 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19364 Ўзбекистон
Италиянинг давлат қарзи рекорд қийматга етди
Олий лига. «Пахтакор» Самарқандда очко йўқотди
21:12 980 Спорт
Ўзбекистон ва Қирғизистон томони туризм соҳасида алоқаларни чуқурлаштиришга келишиб олишди
Канада авиакомпанияси самолётининг 200 дан кўпроқ йўловчиси багажсиз қолди
21:00 892 Жаҳон
Ўзбекистон ТИВ раҳбари португалиялик ҳамкасбига мактуб йўллади
Кўпроқ янгиликлар