Олимлар: Ортиқча вазн – узоқ умрга "йўлланма"

Жамият 11 Май 2016 7116

Копенгаген университети қошидаги шифохона тадқиқотчилари аниқлашича, ортиқча вазндан азият чекадиган одамлар ҳаётининг сўнгги ўн йилида турли сабабларга кўра, эрта ўлим эҳтимоли пасаяр экан. 

Ўзгаришлар сабаби ҳали аниқ эмас, бироқ олинган натижалар семизликка бўлган қарашларни ўзгартиришга туртки бўлиши мумкин. Тадқиқот натижалари Journal of the American Medical Association журналида чоп этилди. 

Олимлар кам сонли ўлим ҳолатлари билан боғлиқ тана вазни индекси (ТВИ) кўрсаткичларининг ўзгариш динамикасини ўрганиб чиқишди. 

Бунинг учун улар Дания аҳолиси вакилларидан иборат уч гуруҳ кишиларни таҳлил қилишди (1976-1978 йилларда 13 минг нафар, 1991-1994 йилларда 9482 нафар ва 2003-2013 йилларда 97 минг нафар киши). Изланувчилар маълум ТВИга эга одамларда ўлим хавфи йиллар давомида ўзгариш-ўзгармаслигини аниқлашди. 

Мутахассислар ўлим даражаси паст кўрсаткич билан боғлиқ ТВИ аҳамияти кутилмаганда уч ўн йилликда – 1976 йилдан 2013 йилгача учта пунктга ўзгарди ва ҳар квадрат метрга 27 килограммни ташкил этди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, ҳар квадрат метр учун 25дан 30 килограммгача бўлган ТВИ ортиқча тана вазни ёки семизлик олди ҳолати ҳисобланади. Биринчи даражали семиз одамларда (ҳар квадрат метр учун 30 килограммдан ортиқ ТВИ) турли сабабларга кўра, ўлим хавфи коэффициенти 1,3дан 1тага камайган.

Натижалар жинси, чекиши, юрак, қон-томир хасталиклари ёки саратон билан боғлиқ касаллик тарихидан қатъи назар барча ёшдагилар учун холис бўлиб чиқди. Шундай қилиб, оптимал ТВИ ҳозирда ортиқча вазнга эга деб ҳисобланувчи одамларга тааллуқли бўлиб чиқади. Агар ушбу хулоса бошқа тадқиқотларда ҳам тасдиқланса, бу ортиқча вазнни хавф туғдирувчи бўлимга киритувчи жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти классификациясини қайта кўриб чиқишга ишора қилади.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 4782 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 5654 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21123 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49948 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 5799 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 3693 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 6166 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 3241 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 5096 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 4759 Технология
Кўпроқ янгиликлар