Пентагон собиқ раҳбари Путин билан музокаралар олиб бориш муҳимлигини билдирди

Жаҳон 11 Май 2016 3184

Пентагоннинг собиқ раҳбари Чак Ҳейгел АҚШнинг келгуси президентини Россия президенти Владимир Путин билан музокаралар олиб боришга чақирди. Бу ҳақда у журналистлар билан учрашувда маълум қилди, деб хабар беради ТАСС. 

“АҚШнинг навбатдаги президенти учун кун тартибидаги энг муҳим вазифалардан бири, менинг фикримча, Владимир Путин билан учрашув, у билан музокаралар столига ўтириш зарурати бўлиши лозим. Икки ётакчи ўртасида мулоқот йўлга қўйилмагунга қадар бизнинг ва халқаро манфаатларга катта зиён етаверади. Биз Яқин Шарқ, Сурияда кузатаётган воситачилик урушлари давом этаверади, бу нима оқибатларга олиб келишини тасаввур қила олмайман”, - маълум қилди у. 

Собиқ раҳбар икки сиёсатчи барча масалаларни биргаликда тартибга келтиришлари лозимлигини қўшимча қилди.

Кўпроқ янгиликлар